Ўзбекистон ва Россиянинг Олтой ўлкаси ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик янада жадаллашади
Октябрь 07, 2025. 10:54 • 39 сония
• 75
ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Олтой ўлкаси Ёшлар сиёсати ва жамоатчилик ривожланиши дастурларини амалга ошириш бошқармаси вакилларидан иборат делегация кеча амалий сафар билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси ўртасидаги ёшлар соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Шу жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва 2025-2026 йиллар учун ҳамкорлик "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Россия томони Ўзбекистон билан талабалар иштирокида қўшма тадбирларни ўтказиш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор.
Ўзбекистонда бўлиш давомида Россия делегацияси, шунингдек, Ўзбекистон Рус маданият марказида бўлади ва қадимий Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.
Сафар 11 октябргача давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди