Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларининг Кувайтга экспорт ҳажми ортади
Ноябрь 22, 2024. 03:22 • 54 сония
• 148
АЛ-КУВАЙТ, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қарши шаҳридаги "Sulton Tex Group" компанияси ва Кувайтнинг "Unique Goods Import & Export" компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларини Кувайтга экспортни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
"Unique Goods Import & Export" компанияси раҳбари Суад ал-Маҳри Кувайт бозорига киришда талаб этиладиган жиҳатлар, асосий рақобатчилар ва мамлакат иқлим шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида Ўзбекистон компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналарини юбориш ва экспортни йўлга қўйиш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси