Logo

Қоҳирада металсозлик соҳасидаги биринчи Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди

Сентябрь 11, 2025. 12:50 • 38 сония

53
Қоҳирада металсозлик соҳасидаги биринчи Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди

ҚОҲИРА, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 6-9 сентябрь кунлари металсозлик саноати вакиллари ўртасида биринчи Ўзбекистон ва Миср бизнес-форум ва В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қоҳирадаги "Metal & Steel Middle East" кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирлар Миср томони билан қурилиш маҳсулотлари, жумладан металл маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ва ушбу мамлакатдан хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.


Бизнес-форумда Ўзбекистондан "Monolith Asia", "PlasmeTec" масъулияти чекланган жамиятлари, Миср томонидан "El-Sewedy Steel", "Hassan Allam", "Orascom Constructions", "IGSL" каби компаниялар вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида В2В форматида музокаралар уюштирилди.


Тадбирлар якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасида металсозлик соҳасида ҳамкорлик қилиш ва юртимиздан Мисрга сифатли электродлар экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш