Logo

Қоҳирада паррандачилик соҳасидаги Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ва B2B шаклидаги музокаралар ўтказилди

Ноябрь 08, 2024. 12:22 • 50 сония

209
Қоҳирада паррандачилик соҳасидаги Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ва B2B шаклидаги музокаралар ўтказилди

ҚОҲИРА, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Қоҳирада паррандачилик соҳасидаги Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ва B2B шаклидаги музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, тадбирларда Ўзбекистондан "Паррандасаноат" уюшмаси, "Yetti Xazina", "Uychi Parranda", "Chinor Biznes Group", "Mega White Parranda", "Jizzakh Poultry", "Шароф Рашидов номидаги паррандачилик хўжалиги" МЧЖ, "Andijon Parranda Broyler", "Chicken Meat Line", "Чироқчи Истиқлол паррандачилик", "Оқтош парранда", "Гулобод боли парранда", "Водий наслли парранда", "Sangzor-Parranda", "Саммотрид парранда", "Baraka Hamkor Parranda", "Navobod Naslli Parranda" компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон вакиллари Мисрнинг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи "Mevac" компаниясининг паррандачилик соҳасидаги илғор халқаро тажрибасини ўрганишди ва вакцина ишлаб чиқариш объектларига ташриф уюштирилди.

Қоҳирадаги "IGLS" транспорт-логистика компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Фода билан ўтказилган учрашувда ўзбек паррандачилик маҳсулотларини Миср бозорига экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилди.

Тадбирлар доирасида вакцина соҳасида ҳамкорлик қилиш, тезкор логистика йўналишларидан фойдаланиш, товарлар экспорти бўйича келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш