Жанубий Корея билан давлат хизматчиларининг бошқарув маҳоратини ошириш соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Октябрь 02, 2023. 15:15 • 2 дақ

117
Жанубий Корея билан давлат хизматчиларининг бошқарув маҳоратини ошириш соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

СЕУЛ, 2 октябрь. /«Дунё» АА/. Жанубий Корея тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, профессор Адҳам Бекмуродов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ушбу мамлакатга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Академия ректори Жанубий Корея давлат маъмурияти тадқиқотлар институти раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш борасида учрашувлар ўтказди.

Бунда ўзаро ҳамкорлик режалари, жорий йили ноябрь ойида Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган халқаро конференциялар дастури ва ундаги мавзулар кўлами келишиб олинди. Академия профессорлари ушбу масалада давлат хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини оширишга хизмат қиладиган контентлар билан Корея давлат бошқаруви институти профессорлари билан тажрибалар алмашишди. Бухоро шаҳрида бўладиган конференцияда маъруза материалларини келишиб олишди.

Ташриф давомида Аадҳам Бекмуродов Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институт ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун учрашув ўтказилди. Унда икки давлат бошқарув таълим дастурлари келишиб олинди ва келгусида Ўзбекистонлик давлат хизматчиларининг Жанубий Корея давлатига тажриба ошириши масаласи кенг кўламда ўрганиб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, академия ректори бошчилигидаги делегация Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Корея Республикаси Давлат бошқаруви ассоциацияси Глобал форумида ҳам иштирок этишди. Мазкур форумда Америка, Европа. Осиё ва Австралия қитъаларидан 30 га яқин делегациялар қатнашди.

Форумда Давлат бошқаруви академияси ва Корея давлат бошқаруви ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Ушбу меморандум келгусида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея мутасадди институтлари ва олимлари ҳамкорликда давлат сиёсати, бошқарув соҳасидаги тадқиқотлар олиб бориш, илмий ахборотлар алмашиш ва илмий анжуманлар ўтказишга замин яратади.

Таълим бўйича Жанубий Корея тажрибасини батафсил ўрганиш, давлат органлари ходимларини хорижий давлатлар, хусусан, Корея Республикасидаги давлат хизматчилари билим олишлари учун имконият яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш