Москва вилояти Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг иккинчи йиғилишини қабул қилади
Октябрь 18, 2025. 07:58 • 50 сония
• 190
МОСКВА, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Москва вилояти ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Кенгаш йиғилиши дастуридан Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўрин олган. Жумладан, форум доирасида Кенгашнинг ялпи мажлиси, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашлари йиғилишлари, шунингдек, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, электрон тижорат истиқболлари, инвестицияларларни жалб қилиш, саноат, транспорт ва логистика, энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, агросаноат мажмуасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган тематик панель сессиялари ўтказилади.
II Ҳудудлараро кенгаш йиғилиши якунлари бўйича ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида аниқ шартномалар имзолаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш йўлларини белгилаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг биринчи йиғилиши 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди