28-29 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
Ноябрь 27, 2023. 19:11 • 47 сония
• 146
ЛОНДОН, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё Департаменти бошлиғи ўринбосари Жастин Маккензи билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида Британия томонига Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг самарали натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Хусусан, юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, 28-29 ноябрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг навбатдаги йиғилишини ва жорий йил якунига қадар режалаштирилган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни юқори даражада ташкил этиш вазифалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни сафарбар этиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади