Миср компанияси Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда
Октябрь 05, 2025. 11:25 • 42 сония
• 93

ҚОҲИРА, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида «Бланко» компанияси раҳбарлари Тоҳир Баттих ва Кинан Дадихи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат чоғида мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар мисрлик тадбиркорларнинг 7-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрига сафарини ташкил этиш ва «Узбек Импорт Фаир 2025» кўргазмасида иштирок этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик ушбу компания учун янги бозорларни очиш, мамлакатимиз учун эса маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятини тақдим этади.
Мисрнинг «Бланко» (ОСО Бланcо) компанияси маҳаллий бозорда мустаҳкам ўрнига эга ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Компания арпа ва мевалар асосида турли алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди