Мисрлик ёшлар Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ўқиши мумкин бўлади
Октябрь 06, 2025. 07:28 • 45 сония
• 78

ҚОҲИРА, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Шу йилнинг 30 сентябрь – 3 октябрь кунлари Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Акмал Аскаров бошчилигидаги делегация Мисрда бўлди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Юртимиз вакиллари сафар давомида Мисрнинг «Аламеда Гроуп» тиббиёт мажмуаси томонидан ташкил этилган «Мукаммаллик маданияти» мавзусидаги илмий конференцияси ва махсус курсларда иштирок этди.
Илмий конференцияда етакчи олимлар ва мутахассислар маъруза билан қатнашди. Шунингдек, панель муҳокамалари ва семинарлар ўтказилди.
Миср томонида билан мисрлик ёшларнинг Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ўқишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Қайд этиш жоизки, ўзаро ҳамкорлик Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Аламеда Гроуп» тиббиёт мажмуаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми ижроси доираси амалга оширилмоқда.
«Аламеда Гроуп» мажмуаси 1999 йилда ташкил этилган. У «Ал Салам Интернатионал Ҳоспитал», «Дар Эл Фоуад Ҳоспитал», «Элихир Cаре Cэнтер», «Табиби Cлиниcс», «Герман Cэнтер фор Реҳабилитатион» муассасалари ва «Аламеда Аcадемй»ни қамраб олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбек тадбиркорлари ироқлик бизнесменларга ўз маҳсулотларини тақдим этди
Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади