Logo

Ўзбекистонда Туркия тажрибаси асосида касбий малакаларни баҳолаш маркази ташкил этилиши мумкин

Октябрь 05, 2025. 13:05 • 47 сония

89
Ўзбекистонда Туркия тажрибаси асосида касбий малакаларни баҳолаш маркази ташкил этилиши мумкин

АНҚАРА, 5 октябрь. «Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов бошчилигидаги делегациянинг Туркияга ишчи сафари амалга оширилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари сафар давомида Туркия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Фарук Ўзчелик билан учрашди.

Унда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, Европа андозаларига мос келадиган малака стандартларини ишлаб чиқиш, Туркия тажрибаси асосида Ўзбекистонда касбий малакаларни баҳолаш марказини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Туркия Касбий малакаларни баҳолаш агентлиги директори Ашкин Тўрен билан кечган мулоқот чоғида Европа стандартларига мувофиқ миллий малака тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Туркия тажрибасини ўрганиш, Агентлик ҳузуридаги тест ва сертификатлаштириш марказларининг роли, аккредитация ва мониторинг механизмларини ўрганиш, касбий малака соҳасида қўшма лойиҳалар учун йўналишларни аниқлаш хусусида фикр алмашилди.

Томонлар келгусида мазкур агентлик билан ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш