Logo

Андижон давлат тиббиёт институти ва Ҳиндистоннинг ERA университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Сентябрь 18, 2025. 07:58 • 49 сония

75
Андижон давлат тиббиёт институти ва Ҳиндистоннинг ERA университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

ДЕҲЛИ, 17 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг ERA университети бош директори Али Хон раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга сафари доирасида Андижон давлат тиббиёт институтида (АДТИ) бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

АДТИ ректори профессор Мадаминжон Мадазимов меҳмонларни сўнгги йилларда юртимизда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижалари билан таништирди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими учун малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу берилди.

Томонлар олий тиббиёт таълими соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари, жумладан, талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурлари, симуляцион таълимни ривожлантириш, шунингдек, илмий ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида ўзбекистонлик талаба ва ўқитувчиларнинг Ҳиндистон клиникаларида стажировка ўташини назарда тутувчи шартнома имзоланди.

Ҳиндистонлик меҳмонлар АДТИ, хусусан, унинг клиник базаси ва симуляцион маркази фаолияти билан танишди, шунингдек, ушбу олий таълим муассасасида ҳиндистонлик ёшларнинг таълим олиш жараёнини кўздан кечирди.

ERA университети делегацияси Нукус шаҳрига ҳам бўлиб, қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш