Британия ташкилоти Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари масъуллари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқади
Ноябрь 07, 2024. 14:08 • 2 дақ
• 163
ЛОНДОН, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг инвестиция ва экспортга масъул ходимларининг малакасини ошириш мақсадида Британиянинг "MBF Academy" муассасаси раҳбари ва Борнмут университети профессори Хуршид Жалилов ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида хорижий сармояларни Ўзбекистонга жалб этишда инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, хориждан инвесторларни таклиф этиш ва тайёр лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш усуллари ва методикасини ўрганиш, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари учун илғор, нуфузли ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларни тайёрлашда малака ошириш, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш, товарларнинг эскпортини тизимли ва давомий ташкил этиш ва бошқа мавзуларда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
"MBF Academy" муассасаси раҳбари таклиф этил мавзуларда ўқув курсларини ташкил этиш ва уларга нуфузли хорижлик мутахассисларни жалб этиш имконияти мавжудлиги билдирди.
Учрашув якунида мазкур ўқув дастурларини қисқа муддатларда йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
"MBF Academy" ташкилоти Британияда таъсис этилган. У бутун дунё бўйлаб талабалар, университетлар, тадқиқотчилар ва амалиётчиларни ўзаро боғлаш орқали халқаро таълим ва илмий ҳамкорликка кўмаклашади. Ташкилот, шунингдек, тадқиқот ва касбий амалиётни ривожлантириш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари ва ихтисослаштирилган ўқув дастурлари каби халқаро тадбирларни ишлаб чиқади. Қисқа муддатли ўқув курсларига муайян соҳага тегишли мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар жалб этилади. Ҳозирга қадар ташкилот томонидан Ўзбекистон вакиллари учун Британияда офлайн шаклда саккизта ўқув дастурлари ташкил этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси