БАА ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини амалга оширади
Февраль 27, 2025. 14:53 • 36 сония
• 134
ДУБАЙ, 27 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бирлашган Араб Амирликларининг "SkyLine" университети раҳбариятининг юртимизга сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

БАА томони сафар давомида Тошкент ахборот технология университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Уларда университетлар ўртасида IT- технологиялар, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси мутасаддилари билан кечган музокаралар натижасида Ўзбекистон талабалари учун қисқа ва узоқ муддатли ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари учун малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
"SkyLine" университети вакиллари, шунингдек, юртимиздаги "University of Management and Future Technologies", "Lumos School", "Diplomat International School",
"Global Education.uz" сингари таълим олий муассасаларида самарали учрашувлар ўтказдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди