Буюк Британия компанияси Ўзбекистондаги тиббиёт лабораторияларини замонавий стандартларга мослаштиришга кўмаклашади
Август 17, 2025. 10:25 • 32 сония
• 71
ЛОНДОН, 17 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Баходир Юсупалиев ва Британиянинг "Intertek" компанияси минтақавий директори Ирина Баэренвалд ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқот чоғида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига қарашли лабораторияларни модернизация қилиш ва уларни замонавий стандартларга мослаштириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
"Intertek" компанияси маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича дунёдаги етакчи трансмиллий компаниялардан бири ҳисобланади. Компания 100 дан ортиқ мамлакатда 1000 дан зиёд лабораторияга эгалик қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди