Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Июнь 09, 2026. 11:55 • 2 дақ

115

ТЯНЬЦЗИНЬ, 9 июнь. /“Дунё” АА/. Сирдарё вилоятининг Гулистон давлат университети делегацияси Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги Енгил саноат касб-ҳунар техник коллежида ташкил этилган тажриба алмашиш курсларида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур курсларда университетнинг Физика кафедраси профессор-ўқитувчилари муқобил энергия манбалари ва яшил технологиялар йўналишида, Ахборот технологиялари кафедраси мутахассислари эса сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича назарий ҳамда амалий машғулотларда қатнашдилар. Ташрифнинг асосий мақсади Гулистон давлат университетида Хитойнинг машҳур касбий таълим лойиҳаларидан бири ҳисобланган “Lu Ban Workshop” (Лу Бан устахонаси)ни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганишга қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Дастур давомида ўзбекистонлик мутахассислар замонавий лабораториялар, инновацион ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида амалий тажриба алмашдилар. Тренинглар давомида иштирокчиларга янги энергия технологияларининг истиқболлари, яшил иқтисодиёт тамойиллари, сунъий интеллект асосида медиа маҳсулотлар яратиш, рақамли маркетинг ва шахсий брендни шакллантиришнинг замонавий усуллари бўйича зарур билимлар берилди.

Мазкур лойиҳа Сирдарё вилояти ёшлари учун муқобил энергия, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва инновацион муҳандислик соҳаларида замонавий билим ҳамда кўникмаларни эгаллаш имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, семинар-тренинглар Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини оширишга ҳамда келгусида олий таълим муассасасида ташкил этиладиган Лу Бань устахонасининг самарали фаолият юритиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш