Logo

Хатирчи тумани Беларуснинг Гомель тумани билан сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Август 05, 2024. 09:22 • 45 сония

188
Хатирчи тумани Беларуснинг Гомель тумани билан сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

МИНСК, 5 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегациянинг Беларуснинг Гомель вилоятига ишчи сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Хатирчи тумани ҳокими Гомель вилояти Гомель тумани ижроия қўмитаси раиси Дмитрий Козел билан учрашув ўтказди. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Делегация, шунингдек, "Гомельагрокомплект" ОАЖ, "Знамя родины" ОАЖ, "Гомельская птицефабрика" ОАЖ, "Птицефабрика Рассвет" ОАЖ, "Гомельский мясокомбинат" ОАЖ ва "Милкавита" ОАЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, мазкур корхоналар раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича самарали музокаралар ўтказилди.

Ташриф якунлари бўйича Хатирчи туманида чорвачиликни ривожлантириш, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш