Logo

Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати ва B2B форматидаги музокаралар ташкил этилди

Январ 25, 2024. 20:00 • 2 дақ

196
Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати ва B2B форматидаги музокаралар ташкил этилди

 МИНСК, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раисининг ўринбосари Жамшед Ураков бошчилигида мамлакатимиз ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Беларусда бўлиб турибди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Сафар давомида Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доира вакиллари ўртасида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ҳамда «B2B» форматидаги музокаралар ташкил этилди.

Тадбирда Беларус томонидан 170 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналари, иқтисодиётнинг турли тармоқ, улгуржи ва чакана савдо, экспорт ва импортга ихтисослашган ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Давра суҳбати Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Жамшед Ураков ҳамда Беларусь ССП раиси Михаил Мятликов ҳамраислигида ўтказилди. Унда томонлар қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, қурилиш, ёғочсозлик, электротехника саноати ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

  Тадбирда сўзга чиққан «Беллегпром» ва «Беллесбупром» концерни, шунингдек, «Беларусь универсал товар биржаси», Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзчармсаноат», «Ўзсаноатқурилиш материаллари» уюшмалари вакиллари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида ўз таклифларини илгари суришди.

Бўлиб ўтган ишбилармонлик анжумани якунида икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида B2B форматида музокаралар уюштирилди. Мулоқот чоғида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон вакиллари кеча қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига чиққан ҳолда музокараларни давом эттиришди.

Ўзбекистон ишбилармон доира вакилларидан иборат мамлакатимиз

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш