Россиялик болалар серқуёш Ўзбекистонда яна бир бор мароқли дам олишди
Август 01, 2025. 12:18 • 59 сония
• 94
МОСКВА, 1 август. /"Дунё" АА/. Россиялик болалар ёзги таътилнинг икки ҳафтасини Тошкент вилоятидаги "Анор" соғломлаштириш оромгоҳида ўтказишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Улар учун ўзбек маданиятини яқиндан таништиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилди. Ўзбекистонда ўтказилган икки ҳафта давомида болалар турли маҳорат сабоқлари ва спорт мусобақаларида қатнашиш имконига эга бўлди. Бунга қўшимча, оромгоҳда болалар учун мусиқа, рақс, расм чизиш ва компьютер дарслари ташкил этилди. Шунингдек, улар турли фестиваль ва танловларда қатнашиш, маҳаллий томошалар ва турли фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.
30 июль куни болаларни Москвада Ўзбекистон Республикаси элчихонаси дипломатлари ва Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси (ФНПР) вакиллари кутиб олди.
Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси аппарати ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Анастасия Анисимова икки давлат фарзандлари ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва мулоқотга бағишланган ёзги таътиллар юқори савияда ўтгани, болалар табассум ва кўтаринки кайфият билан уйларига қайтганини таъкидлади.
"Умид қиламизки, бу илиқ хотиралар болалар хотирасида абадий қолади. Ушбу ҳақиқий ва унутилмас шарқона эртакни ҳаётга татбиқ этишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига ҳамда барча ташкилотчиларга катта раҳмат", - дея миннатдорчилик билдирди бўлим бошлиғи.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди