Ўзбекистон вилоятлари ва Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном райони ўртасида ҳудудлараро алоқалар йўлга қўйилади
Сентябрь 30, 2024. 21:07 • 2 дақ
• 295
ГУАНЧЖОУ, 1 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакатимиз инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида амалий сафар Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном районида бўлдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида "Бир макон ва бир йўл" ташаббуси мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги" мавзусидаги форумда Гуанси компаниялари учун Ўзбекистоннинг инвестицион ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Гуанси Ташқи савдога кўмаклашиш қўмитаси, ушбу ҳудуднинг туман ва йирик шаҳарлари ва компаниялари раҳбарлари билан суҳбатда Хоразм вилояти билан ҳудудлараро ҳамкорликнинг амалий натижаларга йўналтирилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида товуқ панжаларини етказиб бериш бўйича хитойлик импортёр ва савдо мажмуалари билан келишувларга эришилди.
Ўзбекистон дипломатлари ташриф давоми Гуйлин шаҳри ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Вэн Пу билан алоҳида учрашув ўтказдилар.
Хитой томонига мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, ҳудудларимизнинг инвестицион салоҳияти ҳамда шу йил 27 октябрь кунига белгиланган парламент сайловлари ҳақида сўзлаб берилди.
Бугунги кунда Гуйлин 10 та мамлакатнинг 12 та шаҳри билан биродарлик алоқаларини ўрнатгани инобатга олиниб, мамлакатимиз шаҳарлари билан ҳам яқин дўстлик ришталарини ўрнатишдан манфаатдорлик билдирилди.
Хитойнинг Наннин ва Гуйлин шаҳарларида ўтказилган учрашувлардан якунида томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма тадбирлар, кўргазма ва бизнес миссияларни ташкил этишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди