Фарғона шаҳрида Улсан-Ўзбекистон кемасозлик бўйича ўқитиш маркази очилади
Март 18, 2025. 12:08 • 43 сония
• 205
ФАРҒОНА, 18 март. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореянинг Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, Фарғона халқаро аэропортида Жанубий Корея вакилларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олди.
Кун тартибига кўра, кутиб олиш маросимидан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров меҳмонларни қабул қилади ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Фарғона политехника институтида Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гёмга фахрий профессор унвонини топшириш маросими ва талабалар билан очиқ мулоқот ўткизилади.
Куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" массиви – Экошаҳар ҳамда Қувасой шаҳридаги "Бунёдкор" ёшлар тараққиёт саноат зонаси фаолияти меҳмонларга таништирилади.
Якунда энг муҳим тадбир Фарғона шаҳридаги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)да Улсан-Ўзбекистон кемасозлик бўйича ўқитиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди