Фарғона вилояти делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятида самарали учрашувлар ўтказди
Март 30, 2025. 12:14 • 2 дақ
• 64
ЕКАТЕРИНБУРГ, 30 март. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Бош консулхона биносида бизнес-форум ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ташкил этилди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Йиғилганлар эътиборига Фарғона вилояти тўғрисидаги фильм намойиш этилди.
Учрашув якунлари бўйича жорий йилнинг учинчи чорагида "Россияни қўллаб-қувватлаш" ҳудудий бўлими ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат Свердловск вилояти делегациясининг Фарғонага сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Василий Козлов билан кечган мулоқотда Фарғонада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Россия томонига Фарғона вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Свердловск вилоятидан Фарғона бозорларига гўшт ва сут маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Томонлар Екатеринбург шаҳридаги йирик савдо-кўнгилочар марказларидан бирида Фарғона савдо уйини очиш таклифини кўриб чиқдилар.
Фарғона вилояти мутасаддилари, шунингдек, Свердловск ҳукумати вакилига таълим ва миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирдилар. Хусусан, Свердловск вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг филиалларини очиш, муҳандислик, IТ, тиббиёт, биотехнология каби йўналишларда мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг энг янги технологиялари ва технологияларини жорий этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни ўқиш имконияти мавжудлиги таъкидланди.
Ўзбекистон вакиллари сафар давомида "Тритон-Элеcтрониcс" компаниясида бўлиб, корхона раҳбарияти билан музокара олиб борди. Шунингдек, компаниянинг тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди