Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади
Март 09, 2025. 11:48 • 41 сония
• 332
ГУАНЧЖОУ, 9 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг "JC Finance Interconnect Holdings" компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида "JC Finance Interconnect Holdings" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди. Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди