Logo

Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Тошкент давлат транспорт университетига 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратди

Июль 23, 2025. 12:43 • 41 сония

77
Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Тошкент давлат транспорт университетига 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратди

ТОШКЕНТ, 23 июль. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Тошкент давлат транспорт университетига 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Шэнси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди.

Таълим гранти умумий қиймати 13 миллион юанга (тахминан 1,8 миллион АҚШ доллари) тенг бўлиб, 10 нафар PhD, 40 нафар магистратура ва 60 нафар бакалавр босқичи талабаларини қамраб олади.

Дастурлар 1+1 магистратура ва 2+2 бакалавриат шаклида амалга оширилади.

Мазкур грант дастури Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим натижаси бўлиб, ёшларимизга халқаро тажриба, замонавий билим ва нуфузли дипломга эга бўлиш имконини яратади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш