Logo

Ростов вилоятидаги Жамиятшунослик ва минтақашунослик институти Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади

Март 16, 2025. 14:34 • 40 сония

62
Ростов вилоятидаги Жамиятшунослик ва минтақашунослик институти Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади

РОСТОВ-ДОН, 16 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Ростов вилояти Жанубий федерал университетининг Жамиятшунослик ва минтақашунослик институти директори Андрей Бедрик билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари орасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.


Ростов вилояти губернатори Василий Голубев бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Ростов вилояти Жанубий федерал университети ректорлари томонидан имзоланган аспирант ва докторантларга биргаликда илмий раҳбарлик қилиш тўғрисидаги келишув ижросига эътибор қаратилди.


Россия  вакили Ўзбекистондаги тадқиқот марказлари билан ҳам алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқот ишларини олиб бориш истагини билдирди.


Маънавий-маърифий, ўзбек халқининг буюк аждодлари мероси ва Наврўз байрамига бағишланган тадбирларни биргаликда ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш