Мисрдан Тошкентга "C" гепатетига қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди
Июнь 22, 2025. 12:08 • 41 сония
• 183
ҚОҲИРА, 22 июнь. /"Дунё" АА/. Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур партия "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга олиб келинди.
Миср ҳукумати ёрдамининг жорий йилдаги 4-партияси умумий 32 дона қутидан иборат бўлиб, улар 7680 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситаларини ўз ичига олади.
Мамлакатимизда гепатит "С"ни 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастур ижроси доирасида дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2023-2024 йиллар давомида ушбу вирусга қарши вазни 12.4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситаларининг 27 та партияси мамлакатимизга етказиб берилган. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1.4 миллион АҚШ долларига тенг.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди