Logo

Мисрдан "С" гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

Июнь 15, 2025. 11:21 • 45 сония

103
Мисрдан "С" гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

ҚОҲИРА, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Кеча Миср ҳукумати томонидан беғараз тақдим этилган "С" гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси ва Миср Соғликни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида эришидган келишвлврга биниан, умумий қиймати 114.829 минг АҚШ доллари бўлган 28 дона қутидаги 7440 дона "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситаларининг 2025 йилдаги учинчи партияси Шарм аш-Шайхдан Тошкентга "UzAirways" авиакомпанияси кўмагида олиб келинди.

Мазкур дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилдаи ва улар шифоталаб беморлар ўртасида тақсимланади.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2023-2024 йиллар давомида ушбу вирусига қарши вазни 12.4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситаларининг 27 та партияси мамлакатимизга етказиб берилган. Мазку дори воситаларининг умумий қиймати 1.4 миллион долларни ташкил этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш