Logo

Жиддада биринчи Ўзбекистон-Саудия Арабистони тадбиркор аёллари форуми ўтказилади

Октябрь 03, 2025. 18:28 • 56 сония

95
Жиддада биринчи Ўзбекистон-Саудия Арабистони тадбиркор аёллари форуми ўтказилади

ЖИДДА, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова ва Жидда Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Султон ал-Ҳамид ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Мулоқот аввалида Нодира Шотурсунова Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар ҳақидаги сўзлаб берди. Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, янги технология ва илм-фан ютуқларини олиб кириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида ишбилармон аёллар муносиб ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

Томонлар шу йилнинг ноябрь ойида Жидда шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон – Саудия Арабистони тадбиркор аёллар биринчи форумини юқори даражада ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Султон ал-Ҳамид Саудия томони ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўраётганини билдирди ва форум юксак савияда ўтказилишига ишонтирди.

 Мазкур форумда икки мамлакатнинг ҳунармандчилик, кийим-кечак ва текстиль, дизайнер, мода, заргарлик, меҳмонхона ва туризм бизнеси,

озиқ-овқат саноати ва паззандачилик соҳасида муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркор аёллари иштирок этади.

Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркор аёллар ўртасида "B2B" шаклидаги мулоқот, мастер-класс, миллий ва замонавий кийим-кечаклар намойиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон аёллари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш