"Air Asia X" авиакомпанияси "Куала-Лумпур -Тошкент-Куала-Лумпур" йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди
Октябрь 15, 2025. 19:45 • 2 дақ
• 48
КУАЛА-ЛУМПУР, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Куала-Лумпур халқаро аэропортида "Air Asia X" авиакомпаниясининг "Куала-Лумпур – Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам рейсининг биринчи парвозини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда "Air Asia X" авиакомпанияси раҳбарияти, "Malaysia Airports Holdings Berhad" компанияси, "Tourism Malaysia" агентлиги, сайёҳлик компаниялар, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда Ўзбекистонга учиб кетаётган сайёҳлар иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар, хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб берди.
Ҳафтасига 3 маротаба амалга ошириладиган мазкур авиақатновлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий, туризм, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга ҳамда республикага Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан келаётган сайёҳлар оқимини оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди.
"Air Asia Х" авиакомпанияси бош ижрочи директори Бенямин Исмоил ўз навбатида, йил давомида интиқлик билан кутилган ушбу рейс 220 нафар йўловчиларни, шу жумладан малайзиялик зиёратчиларни "Airbus А330" самолётида Тошкент халқаро аэропортига олиб боришини таъкидлади.
"Ушбу биринчи рейс билан Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор сайёҳлик гуруҳлари Ўзбекистонга кетаяпти. Мазкур авиақатновлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар оқими кўпайишига, ишбилармон доира вакилларининг ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистонни Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақаларини боғловчи хабга айланишига хизмат қилади", – деди Бенямин Исмоил.
Тадбир якунида мазкур авиақатнов йўловчилари тантанали равишда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди