Миср ҳукумати 2025 йилда илк маротаба Ўзбекистонга "С" гепатитига қарши дори воситаларини беғараз тақдим этди
Июнь 01, 2025. 13:16 • 59 сония
• 304
ҚОҲИРА, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Мисрдан "С" гепатити касаллигига қарши дори воситаларининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу инсонпарварлик лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда "С" гепатитини 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида умумий қиймати 114.829 АҚШ долларига тенг 31 та қутида 7440 дона бўлган "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасини юртимизда беғараз инсонпарварлик кўмаги сифатида тақдим этилишига эришилди. Мазкур дори воситалари 31 май куни "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг самолётида Шарм аш-Шайх – Тошкент авиа йўналиши бўйича Ўзбекистонга олиб келинди.
Ушбу дори воситалари мамлакатимизда "С" гепатитини 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастурга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга "С" гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион АҚШ долларига тенг.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди