Logo

Вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросига Ватанга қайтиши юзасидан амалий кўмак кўрсатилди

Октябрь 18, 2023. 11:06 • 36 сония

246
Вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросига Ватанга қайтиши юзасидан амалий кўмак кўрсатилди

ВЛАДИВОСТОК, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида мураккаб аҳволга тушиб қолган мамлакатимиз фуқароси Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум бўлишича, жори йил 10 октябрь куни Владивостокдаги «Парус надежды» махсус социаллаштириш маркази ходимлари Бош консулликка мурожаат қилишиб, 2006 йилда туғилган, вояга етмаган  Ўзбекистон фуқароси О.K. қонуний вакилларисиз ҳамда Россия қонунчилигини бузган ҳолда Россиянинг Приморский ўлкасида бўлиб тургани ва мазкур муассасада сақланаётганини билдиришди.


Шу боис ўзбекистонлик дипломатлар марказ раҳбарияти билан музокаралар олиб боришгани натижаси ўлароқ, 13 октябрь куни вояга етмаган О.K. тоғаси ҳамроҳлигида Қирғизистонга, сўнгра чегара пости орқали Андижон вилоятига ўтказилиши таъминлангани ҳолда ота-онасининг ҳузурига етказилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш