Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қизиқиш билдирмоқда
Апрель 19, 2025. 07:50 • 56 сония
• 200
ЛОНДОН, 19 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги бош ижрочи директори Тим Рид билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Британия томони Ўзбекистонда устувор соҳалар – инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялар каби йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳаракатларни жадаллаштиришга ва аниқ чора-тадбирлар белгилаб олишга келишиб олинди.
Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кредитлар, кафолатлар тақдим қилиш, суғурталаш, маслаҳат кўмагини бериш ва бошқа йўллар билан ёрдам кўрсатиш орқали Британия товарлари ва хизматлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Сирдарё вилояти техникуми ва Россиянинг Уфа давлат нефть техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида Бозорга кириш бўйича музокаралар якунлангани тўғрисидаги протоколни имзолади


