Қозон федерал университети билан ҳамкорлик ривожланмоқда
Декабрь 02, 2024. 03:19 • 42 сония
• 174
ҚОЗОН, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Нодиржон Қосимов Қозон федерал университети ректори Ленар Сафин билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Ленар Сафин Ўзбекистон раҳбариятига мамлакатимизда Қозон университетининг биринчи хорижий филиалини очиш бўйича муҳим лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлагани ва кўрсатган кўмаги учун миннатдорлик билдирди.
Ректор, шунингдек, Қозон федерал университетининг Жиззах филиали мазкур олий таълим муассасасининг Марказий Осиёдаги муҳим стратегик лойиҳаси эканини таъкидлаш баробарида, ўқув жараёнини ташкил этишда ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид билдирди.
Томонлар Ўзбекистоннинг етакчи университет ва илмий марказлари билан биргаликда тадқиқот ҳамда таълим дастурларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишлар хусусида фикр алмашдилар.
Нодиржон Қосимов Қозон университетининг икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшаётган муҳим ҳиссасини, шунингдек, ушбу олийгоҳда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг сифатли билим олиши учун яратилган зарур шароитларни алоҳида эътироф этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди