Польшанинг бизнес доираларидан иборат делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Ноябрь 20, 2025. 12:29 • 2 дақ
• 85
ВАРШАВА, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ноябрь ойи сўнгги ҳафтасида ўтказиладиган Биринчи Ўзбекистон–Польша ишчи гуруҳи йиғилишида иштирок этиш учун Польшанинг бизнес доираларидан иборат делегацияси юртимизга ташриф буюради, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу ташрифнинг ташкилий ва мазмун жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси дипломатлари Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги котиби Яцек Черняк билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Яцек Черняк Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкор сифатида кўраётганини таъкидлаб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади. Мазкур ташриф икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришига умид билдирди.
Ташриф давомида Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазири Стефан Краевский бошчилигидаги бизнес делегацияси билан G2B ва B2B форматдаги учрашувлар ташкил этилади.
Мамлакатимизнинг Варшавадаги Элчихонаси ишлаб чиққан дастурга кўра, Стефан Краевский ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов ўртасида учрашув ташкил этилиши режалаштирилган. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилади.
Делегация аъзолари шу йил 26–28 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Agro Expo Uzbekistan" халқаро кўргазмасида Польша миллий павильони очилишида ҳам иштирок этади. ушбу халқаро кўргазмада Польшанинг 19 та етакчи компанияси қатнашиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Польша вакиллари белгиланган дастур доирасида деҳқончилик, чорвачилик, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қанд лавлаги ва шакар ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича ҳам юртимиздаги етакчи корхона мутахассислари билан учрашувлар ўтказади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбек тадбиркорлари ироқлик бизнесменларга ўз маҳсулотларини тақдим этди
Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади