Logo

Ўзбекистон кувайтлик туристлар учун асосий сайёҳлик йўналишига айланади

Май 04, 2024. 12:44 • 48 сония

187
Ўзбекистон кувайтлик туристлар учун асосий сайёҳлик йўналишига айланади

АЛ-КУВАЙТ, 10 май. /"Дунё" АА/. Кувайтда Ўзбекистоннинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Кувайтлик ишбилармон ва инвесторлар иштирок этган тақдимотда мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, иқтисодиёт ва ташқи савдони либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Йиғилганларга шу йилнинг 13-14 май кунлари Кувайт Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистоннинг сармоявий, экспорт ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ҳамда "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилиши маълум қилинди.

Кувайт фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз кириш тартиби жорий этилгани, "Jazeera" авиакомпаниясининг Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Фарғонага ҳаво қатновлари йўлга қўйилгани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон тарихий шаҳарлари, қадимий обидалари, гўзал табиат манзаралари ва, албатта, ўзбек халқининг самимий меҳмондўстлиги билан бутун дунёдан сайёҳларни фаол жалб қилаётганини қайд этдилар. Шунингдек, қадимий Ипак йўлининг жавоҳири ва энг тез ривожланаётган сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Ўзбекистон кувайтлик туристлар учун асосий сайёҳлик йўналишига айланиши мумкинлиги урғуланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш