Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш таклифини билдирди
Сентябрь 21, 2024. 15:02 • 33 сония
• 433
ЕКАТЕРИНБУРГ, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Жахонгир Парманов Россиянинг "Кейтеринбург" федерал озиқ-овқат компанияси раҳбари Руслан Долженко билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси, уларга яратиб берилаёиган шарт-шароитлар тўғрисида фикр алмашилди.
Руслан Долженко "Кейтеринбург" компанияси Свердловск вилоятида ўз фаолиятини кенгайтираётганини билдирди. Шунингдек, у янги ташкил этилаётган қувватларга 100 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш имконияти борлигини маълум қилди.
Мулоқот якунида таклиф этилган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш мақсадида мамлакатимизнинг тегишли ташкилотлари вакиллари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди