Ўзбекистон авиакомпанияси "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишидаги парвозлар сонини оширади
Сентябрь 10, 2025. 11:24 • 2 дақ
• 78
ИСЛОМОБОД, 10 сентябрь. /"Дунё" АА/. Шу йил 28 октябрдан бошлаб "Uzbekistan Airways" акционерлик жамияти "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишидаги мунтазам авиа парвозлар сонини ҳафтасига иккитага етказади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Бу жараёнда транспорт ва логистика соҳалари, жумладан, ҳаво қатновлари муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатларимиз ўртасидаги боғлиқликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий дипломатия ва туристик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна бир қадам ташланмоқда.
2025 йил 28 октябрдан бошлаб "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишидаги мунтазам парвозлар сони ҳафтасига иккитага етказилади.
Айни пайтда "Uzbekistan Airways" АЖ "Тошкент-Лаҳор-Тошкент" йўналишида ҳафтасига икки марта (чоршанба ва жума кунлари), "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишида эса ҳафтасига бир марта –шанба куни парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Барча йўналишларда ҳаво кемалари йўловчилар билан тўла ҳолда учмоқда, авиачипталар эса рейсдан бир неча кун олдин тўлиқ сотиляпти. Шу боис, йўловчилар талабини қондириш ҳамда мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида парвозлар сони ошириляпти.
Янги рейслар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, ишбилармонлар ҳамкорлиги ҳамда ўзаро ташрифларнинг янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Парвозлар сонининг ошиши йўловчиларга қулайлик яратибгина қолмай, балки икки қардош халқ ўртасида маданий ва гуманитар ҳамкорликни кучайтиришга ҳисса қўшади.
Парвозлар сонининг кўпайтирилаётгани Ўзбекистон ва Покистон учун стратегик аҳамиятга эга қадам ҳисобланиб, икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди