Logo

Ўзбекистонда оқова сувларни қайта ишлашда Британия технологиялари жорий этилади

Август 01, 2025. 15:29 • 28 сония

52
Ўзбекистонда оқова сувларни қайта ишлашда Британия технологиялари жорий этилади

ЛОНДОН, 4 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Буюк Британиянинг "Cambi Group" компанияси мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда оқова сувни қайта ишлаш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур компаниянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиши хусусида фикр алмашилди.

"Cambi Group" оқова сувларни ва органик чиқиндиларни биогаз ҳамда юқори сифатли биоўғитларга айлантириш имконини берувчи махсус технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш