Сурхондарё ва Россиянинг Челябинск вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро алоқалар фаоллашмоқда
Июль 16, 2024. 10:10 • 2 дақ
• 503
ЧЕЛЯБИНСК, 16 июль. /"Дунё" АА/. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Россиянинг Челябинск вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Челябинск вилоят губернатори ўринбосари Иван Куцевляк ва Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида музокаралар уюштирилди. Унда томонлар саноат, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Иван Куцевляк Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг ўзаро ишончли стратегик мулоқотлари туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар барқарорликни намоён этиб, фаол ривожланаётганини таъкидлади. Челябинск вилояти Россиянинг барча ҳудудлари орасида Ўзбекистонга хом-ашё ва энергия ресурслар бўлмаган маҳсулотлар экспорт ҳажми бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринда туриши қайд этилди.
Бундан ташқари, Сурхондарё ва Челябинск вилоятлари тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар якунида, тадбиркорлар икки томонлама савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Британиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибаси билан танишди

Варшава шаҳрида Ўзбекистон–Польша академик ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди


