Logo

Рига Менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби ТАТУ ҳузурида ахборот технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ташкил этиши мумкин

Март 28, 2025. 15:45 • 51 сония

89
Рига Менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби ТАТУ ҳузурида ахборот технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ташкил этиши мумкин

РИГА, 29 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялар университети (ТАТУ) проректори Комил Тошев ва Рига Менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби (ISMA) проректори Сандра Плота ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Унда олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, илмий ходимлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.


Проректор Сандра Плота Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва яратилган шароитларни инобатга олиб Латвия томони Тошкент давлат ахборот технологиялар университети билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлади. Латвия томони, шунингдек, ТАТУ ҳузурида ахборот технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ташкил этишга қизиқиш билдирди.


"Ушбу мактабда таълим инглиз тилида олиб борилади ва барча битирувчиларга Европа ва бошқа мамлакатларда амал қиладиган диплом берилади", - деди Сандра Плота.


Музокаралар давомида, шунингдек, университетлар ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш