Logo

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди

Июль 25, 2025. 18:42 • 36 сония

83
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди

ПЕКИН, 25 июль. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Цзянси провинциясида "Матбуотнинг кучи: цивилизациялараро мулоқот ва глобал модернизацияга журналистларнинг таъсири" мавзусида халқаро медиа-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда дунёнинг салкам 60 мамлакатдан, жумладан, АҚШ, Хитой, Германия, Франция, Россия, Болгария, Беларус каби давлатлардан юз нафардан ортиқ медиа соҳаси вакиллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Анжуман ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш, журналистикага оид сўнги янгиликлардан хабардор бўлиш, соҳага доир муаммоларга биргаликда ечим излаш бўйича ўзига хос платформага айланди.

Форум доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди.

Аъзолик дипломини тадбирда иштирок этган Уюшма раҳбари Холмурод Салимов қабул қилиб олди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш