Тошкент шаҳрининг "Global Cities Index" рейтингидаги ўрнини яхшилаш истиқболлари муҳокама қилинди
Сентябрь 17, 2025. 10:36 • 2 дақ
• 61
ЛОНДОН, 17 сентябрь. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонаси кўмагида Британиянинг "Oxford Economics" иқтисодий маслаҳат фирмаси ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда "Oxford Economics"нинг "Шаҳар хизматлари" бўлинмаси етакчи иқтисодчиси Энтони Бернард-Сасгес, бош иқтисодчиси Жорж Боуэн ҳамда иқтисодчи Даниэл Нандвани қатнашди. Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг масъул мутахассислари қатнашди.
"Oxford Economics" вакиллари Ўзбекистон томонини ишлаб чиқиладиган "Global Cities Index" ҳамда унинг методологияси билан таништирди.
Томонлар мазкур рейтингда Тошкент шаҳрининг ўрнини яхшилаш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида мазкур йўналишдаги мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди
"Oxford Economics" 1981 йилда Оксфорд университетининг бизнес коллежи билан ҳамкорликда тижорат ташкилоти сифатида ташкил этилган. Ҳозирда 20 дан ортиқ офисларда фаолият юритадиган 350 дан зиёд иқтисодчи ва таҳлилчиларни ўз ичига олган дунёдаги етакчи мустақил иқтисодий маслаҳат фирмаси ҳисобланади. 200 дан ортиқ мамлакат, 150 дан зиёд саноат тармоғи ва 8000 га яқин шаҳар ҳамда минтақани қамраб олган ҳолда "Oxford Economics" ўз мижозларига стратегик бизнес қарорлар қабул қилишда кўмаклашади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси