Ўзбекистон ва Миср нефть-кимё ва энергетика саноати соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилмоқда
Май 16, 2025. 12:49 • 38 сония
• 91
ҚОҲИРА, 16 май. /"Дунё" АА/. "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов Мисрнинг "Bell Energy" компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайтам Ҳусайн билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025" 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида ўтказилган мулоқот чоғида томонлар ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш, шунингдек, инновацион технологик ечимларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.
Мулоқот давомида, шунингдек, нефть-кимё ва энергетика саноати учун кўп тармоқли лойиҳалаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув натижалари Ўзбекистонда технологик самарадорликни ошириш, жараёнларни такомиллаштириш ҳамда нефть ва газ саноатини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди