Ўзбекистон ва Ҳиндистон мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида Бозорга кириш бўйича музокаралар якунлангани тўғрисидаги протоколни имзолади

Май 29, 2026. 10:40 • 2 дақ

185
Ўзбекистон ва Ҳиндистон мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида Бозорга кириш бўйича музокаралар якунлангани тўғрисидаги протоколни имзолади

ДЕҲЛИ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёни доирасида Бозорга кириш бўйича музокаралар якунлангани тўғрисидаги протоколни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича вакили, бош музокарачи Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Ҳиндистон томони билан ушбу масала бўйича келишувга эришилган эди. Бироқ Деҳли билан техник текширув ва протокол матнини мувофиқлаштириш учун муайян саъй-ҳаракатлар талаб этилди. Шунга қарамай, бозорга кириш масалаларининг моҳияти бўйича Ҳиндистон конструктив ёндашув намойиш этди.

Шунингдек ўқинг

Азизбек Урунов Ҳиндистонга Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Бош музокарачининг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони ушбу ҳужжат мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича материалларнинг умумий пакетига киритилиши ва консолидация қилиниши учун протоколнинг бир асл нусхасини зудлик билан мазкур халқаро ташкилот Котибиятига топширади.

Ўзбекистон ЖСТга тўлақонли аъзоликни жорий йил расмийлаштиришни режалаштирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш