Бирлашган Араб Амирликларининг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
Август 08, 2025. 10:57 • 46 сония
• 214
АБУ-ДАБИ, 12 август /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларининг "Al-Ain University" раиси ўринбосари Нур Алдин Ататрех билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Ўзбекистонда олий таълим соҳасида ва қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда имкониятлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш, университет раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, мамлакатимизда "Al-Ain University" филиалини очиш учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.
Университет раисининг ўринбосари Нур Алдин Ататрех таклифларни қўллаб-қувватлаш баробарида, Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ва соғлиқни сақлаш соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.
"Al Ain University" 2004 йил ташкил этилган. Университетнинг иккита асосий кампуси бор. Улардан бири БААнинг Ал-Айн шаҳрида, иккинчиси эса Абу-Даби шаҳрида жойлашган. Университет муҳандислик, фармацевтика, тиббиёт, ҳуқуқ, таълим ва ижтимоий фанлар, бизнес, оммавий коммуникациялар каби йўналишларда малакали мутахассисларни тайёрлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди