Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Июль 14, 2024. 10:47 • 39 сония
• 326
БУДАПЕШТ, 14 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси бош директори ўринбосари, генерал-майор Кристиан Эрдели билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бу борада тажриба алмашиш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш, шунингдек, аниқ тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур келишувлар мамлакатларимиз ўртасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларга қарши курашиш соҳасида шериклик алоқаларини кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди