Ўзбекистон ва Жанубий Корея геология соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Февраль 23, 2024. 09:53 • 2 дақ
• 164
СЕУЛ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Корея геология фанлари ва минерал ресурслар институти президенти Ли Пёнг Куни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда томонлар биргаликда геологик тадқиқотлар олиб бориш орқали ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, минерал ресурслар ва геологик офатлар соҳасида лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ли Пёнг Ку Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан муҳандислик-геологик тадқиқотлар, хавфли геологик жараёнлар мониторинги, шунингдек, муҳим табиий ресурсларнинг янги конларини очиш бўйича илмий тадқиқотлар бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади. У вазирлик доирасида катта маълумотлар тизими ва конлардаги аварияларни прогноз қилиш учун 3D тизимини яратиш бўйича амалга оширилаётган қўшма тадбирларни алоҳида қайд этди. Ушбу ишлар доирасида фаол тажриба алмашиш, шунингдек, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича илғор рақамли технологияларни Ўзбекистон томонига ўтказиш давом этмоқда.
Жанубий Корея томони жорий йилда Ўзбекистонда минерал ресурслар ва геологик офатлар соҳасида лойиҳа бошланганини мамнуният билан эълон қилди. Ушбу лойиҳа Жанубий Корея ҳукуматининг 8 миллион долларгача бўлган грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 2024-2028 йилларга мўлжалланган лойиҳа қўшма илмий тадқиқотлар, асосий технологияларни жорий этиш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини оширишни қамраб олади.
Жанубий Корея томонига Ўзбекистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш таклиф этилди.
Ли Пёнг Ку, шунингдек, жорий йилнинг 5 март куни Сеул шаҳрида Корея геология фанлари ва минерал ресурслар институтининг халқаро форуми бўлиб ўтаётганини билдирди. У мазкур тадбирда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг икки вакили тақдимот билан иштирок этишини маълум қилди.
Геология соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бу соҳага илғор технологияларни жорий этиш учун мустаҳкам база мавжудлигига ишонч билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди