Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди
Март 28, 2024. 07:17 • 53 сония
• 381
КУАЛА-ЛУМПУР, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котибининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари Бала Чандран Тарман билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Куала-Лумпурнинг 2025 йилда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясида (АСЕАН) раислиги доирасидаги олий даражадаги мулоқот истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби кўп томонлама платформалардаги ташаббус ва номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, Малайзия техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакилларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Учрашув якунида Куала-Лумпур шаҳрида режалаштирилган иқтисодий дипломатия, давлат бошқаруви, коррупцияга қарши кураш, ислом молияси ва банк иши, ҳалол саноати, ҳудудий иқтисодий ривожланиш, АКТ, таълим, киберхавфсизлик, туризмни бошқариш каби ўқув курсларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида келиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди