Ўзбекистон Беларусь билан овчилик туризмини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади
Апрель 18, 2025. 11:34 • 2 дақ
• 137
МИНСК, 18 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Рахматулла Назаров Беларусь ўрмон хўжалиги вазири Александр Кулик билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида томонлар ўзбек-беларус муносабатларида кузатилаётган ижобий ўзгаришларни эътироф этишди. Икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга етарли салоҳият ва имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. 2024 йил февраль ойида олий даражадаги расмий ташриф доирасида имзоланган соҳага оид битимларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Вазир Александр Кулик ўзбекистонлик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларда тўхталиб, ўзаро савдо-сотиқ ҳажми ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди Шу билан бирга, товарлар номенклатураси кенгайтириш, икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни ўрнатиш ҳамда ҳамкорликни янги йўналишларида қўшма чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Томонлар 2-3 хонали тўлиқ шароитлари мавжуд йиғма ёғоч уйларни Ўзбекистон ҳудудларида жойлаштириш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар. Бу борада, беларус томони ўзбек ҳамкорларнинг тегишли таклифларини, шу жумладан бирга ишлаб чиқариш ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлиги маълум қилди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, кадрларни тайёрлаш, тажриба алмашиш ва уруғчиликда қатор қўшма лойиҳалар амалга оширишга эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда овчилик туризмини ривожлантиришни йўналишида биргаликда ишлашга икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.
Мулоқот якунида белгиланган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун икки томон масъуллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди