Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Март 18, 2024. 07:22 • 43 сония
• 309
МИНСК, 18 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь таълим вазири Андрей Иванец билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Беларусь томони Президент Александр Лукашенконинг жорий йил 7-9 февраль кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи якунларини юқори баҳолади. Ташриф якунлари бўйича мактабгача ва мактаб таълими соҳасида эришилган келишувлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилиб, "Йўл харитаси" ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик дастури бандларини амалга оширишнинг боришини муҳокама қилишга тайёрлик билдирилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Беларусь олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, мамлакатимиз ҳудудларида касб-ҳунар таълими соҳасида "пилот лойиҳалар"ни амалга ошириш ҳамда ишчилар, менежерлар алмашинувини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари эканлиги қайд этилди.
Учрашув якунида икки давлат ваколатли органлари ўртасида муҳокама қилинган масалаларни батафсил ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистонлик мутахассислар Қатарда малака оширмоқда