Ўзбекистон – Саудия Арабистони: маданият йўналишларидаги алоқалар янада фаоллашади
Январ 24, 2024. 15:15 • 1 дақ
• 152
АР-РИЁЗ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмаги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Маданият вазирликлари масъул вакилларининг онлайн учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада кенгайтириш, ўтказилаётган халқаро танлов ва фестивалларда ўзаро делегациялар иштирокини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз вакиллари Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш таклифини илгари сурдилар.
Саудия Арабистони маданият вазирининг маслаҳатчиси Холид ар-Рушуд мазкур тадбирни Саудияда ўтказиш икки қардош мамлакат халқларига қадимий тарихга эга бўлган маданиятни таништиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Томонлар Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш муддати ва ташкилий жиҳатлари хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида Саудия томони билан ушбу таклифни пухта ишлаб чиқиш юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси